Севастополда кема кемага қарши ракета ҳужумини қайтарди
Севастополда якшанба куни эрталаб кемага қарши ракета ҳужуми қайтарилди, деди шаҳар губернатори Михаил Развожаев, деб ёзади РИА.
“Эрталаб шимолий томондаги кемалардан бирида ҳарбийлар кемага қарши ракета ҳужумини қайтарди. Қулаган бўлаклар кичик ёнғинга сабаб бўлди ва у зудлик билан ўчирилди”, — деб ёзди у Телеграмдаги каналида.
Губернатор фуқаролардан фақат расмий манбалардан олинган маълумотларга ишонишни сўраган.
Ааввалроқ Россиянинг бир қанча минтақаларида тунда 20 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлгани ҳақида ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар