Севастополдаги зарбада 30 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳалок бўлди, учта самолёт зарар кўрди – РосОАВ
Мудофаа вазирлигидаги манбаларга кўра ва Севастополда бўлган ҳарбийлар орасида: «яхши камуфляжланган қўмондонлик пункти, зарба пайтида йигирмадан ортиқ зобитлар бўлган», деб хабар берди “Кремлевская табакерка” телеграм канали.
Шунингдек, уриб туширилган ракеталарнинг қолдиқлари тушиши натижасида Бельбек аэродромида учта Су-27 самолёти шикастланган. Самолётлардан бири жуда жиддий шикастланган, иккитаси таъмирланиши деярли аниқ.
Бундан ташқари, ракеталар денгиз пиёдалари жойлашган жойга ҳам зарба берган. Жиддий қурбонлар бор.
Ҳужум натижасида жами 34 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, улардан 11 нафари офицердир. Яна 40 га яқин аскар яраланган.
Аввалроқ Украина Қуролли кучлари Қора денгиз флотининг асосий алоқа маркази ва Севастополдаги нефтни қайта ишлаш заводига зарар етказгани ҳақида ёзган эдик.
Шарҳлар