Севастополга берилган зарба натижасида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони 41 кишига етди
Севастополга уюштирилган ҳужумда ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар сони 41 нафарга етди. Севастополга ракета ҳужуми натижасида яраланган 7 нафар аскар шифохоналарда вафот этди. Бу маълумотлар Россия ОАВга Бош штабдаги ва «Севастопол ҳукумати»даги манбалар томонидан маълум қилинган.
Саккиз нафар ярадорнинг аҳволи оғир. Ҳалок бўлганлар орасида 12 нафар зобит ҳам бор.
Севастополдаги Қора денгиз флоти кемаларига берилган зарбалар ҳақида.
“Биз кемаларга берилаётган зарбалар ҳақида биринчилардан бўлиб ёзганимиз йўқ. Душман ракеталари иккита кемага текканини тасдиқлашга мажбурмиз. Бири жуда жиддий шикастланган, аммо иккала кема ҳам таъмирланиши мумкинлигига умид бор. Биз бу борада кўпроқ маълумот беролмаймиз, чунки бу ҳарбийларга зарар етказиши ва душманга ёрдам бериши мумкин”, — дейилади хабарда.
Шарҳлар