“Шаҳедлар”нинг Харьковга ҳужуми. Россия 20 та дрон учирди
Россия 4 апрелга ўтар кечаси 20 та «Шаҳед-136» камикадзе-дронлари билан Харьков ва областга ҳужум қилди. Бу ҳақда Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги матбуот хизмати хабар беради.
Ҳарбийларнинг маълум қилишича, Россия Федерацияси дронлар Курск вилоятидан учирилган. Мобил зарба берувчи гуруҳлар ишлаган. Украна 20 та “шаҳед”дан 11 тасини уриб туширишга муваффақ бўлган.
Харьковга ҳужум натижасида ҳалок бўлганлар ва яраланганлар, тураржой биноларига зарбалар қайд этилган, хусусий сектордаги тураржой биноларига зарар етказилган.
Улашиш:
Шарҳлар