Россиялик “1-рақамли қонундаги ўғри” Шакро Молодой озодликка чиқарилади
Краснодар ўлкаси суди “Шакро Молодой” номи билан танилган авторитет Захарий Калашовнинг соғлиғи ёмонлашгани туфайли уни қамоқдан шартли равишда озод қилиш ҳақидаги илтимосномасини қаноатлантирди.
Россиянинг Телеграм-каналлари хабарига кўра, 70 ёшли Калашов соғлиғи билан боғлиқ муаммолар туфайли ўзининг ҳақиқий жазосини бекор қилишни бир неча бор сўраган.
Ҳозирда Шакро Молодой Краснодар ўлкасидаги колониялардан бирида товламачиликда айбланиб, 10 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда. Унинг шартли равишда озодликка чиқиш ҳақидаги аризаси суд томонидан ёпиқ эшиклар ортида кўриб чиқилди ва қаноатлантирилди.
Калашов 2018 йилда икки кишининг ўлимига сабабчи бўлган отишма содир бўлган Москванинг Рочдельская кўчасидаги ресторан эгасидан пул ундиришда айбланиб қамалган эди. У жиноий доираларда биринчи рақамли ўғри сифатида танилган ва 2013 йилда Дед Хасаннинг ўлимидан сўнг, баъзи манбаларга кўра, унинг ўрнини эгаллаб, жиноий тузилмани бошқарган.
Захарий Калашовнинг озодликка чиқиш санаси ҳали белгиланмаган.
Шарҳлар