Шарль де Голлнинг набираси Москвага кўчиб ўтиш режалари ҳақида гапирди
Шарль де Голлнинг набираси Пьер де Голль Москвага кўчиб ўтиш режалари ҳақида билдирди. Бу ҳақда француз жамоат арбоби билан учрашган Давлат думасининг раиси Вячеслав Володин маълум қилди.
Давлат Думасининг баёнотида айтилишича, Бешинчи республиканинг биринчи президенти ва машҳур генерал Шарль де Голлнинг набираси Пьер де Голль Россияга кўчиб ўтиш истагини билдирган.
Аввалроқ, 26 август куни Пьер де Голль Франция Парижнинг фашистлардан озод қилинганининг 80 йиллигига Россияни таклиф қилишдан бош тортганини қоралаб, буни “қаҳрамонлар йўлига тупуриш” деб атаган эди. Унинг қўшимча қилишича, Совет армияси ёрдамисиз Европада нацизмга қарши курашиш қийинроқ бўларди ва балки ундан умуман қутула олмасди.
Шарҳлар