Шимолий Корея етакчисининг урушга иштиёқи ортмоқда

Фото: Reuters

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин энди Жанубий Корея Республикаси билан бирлашиш мумкин эмаслигини айтди. Унинг сўзларини Корея марказий ахборот агентлиги келтирган, деб ёзмоқда ТАСС ахборот агентлиги.

КХДР раҳбарининг сўзларига кўра, Корея Республикаси “сингдиришга асосланган бирлашиш” ва “тизимнинг бир хиллиги”ни ўзининг давлат сиёсатига айлантирган, бу эса “бир халқ, бир давлат, икки хил тизим” тамойили асосида Ватанни бирлаштириш жараёнига зид келади.

«Ким Чен Ин, шунингдек, КХДР қуролли кучлари фавқулодда вазият юзага келганда Корея Республикасининг бутун ҳудудини, жумладан, ядровий қурол ёрдамида ҳам “тинчлантиришга” тайёр туриши кераклигини айтган», – дейилади хабарда.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.