Шимолий Корея Россияга ёрдам бериш учун 100 минг аскар юбориши мумкин

фото: bloomberg.com

Шимолий Корея Украинага қарши урушда Россияга ёрдам бериш учун жами 100 минг аскарини юбориши мумкин. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги G20 га кирувчи қатор мамлакатларнинг дастлабки баҳолари билан таниш бўлган суҳбатдошларга таяниб хабар бермоқда.

Манбаларнинг таъкидлашича, бу дастлабки ҳисоб-китоблар ва улар тасдиқланган тақдирда ҳам бир вақтнинг ўзида 100 минг жангчи жойлаштирилмайди. Гап ротацияни ҳисобга олган ҳолда Россияга ҳарбий ёрдам кўрсатишга жалб этилиши мумкин бўлган Шимолий Корея ҳарбий хизматчиларининг умумий сони ҳақида бормоқда.

Худди шундай баҳони аввалроқ Украинанинг Жанубий Кореядаги элчиси Дмитрий Пономаренко “Америка Овози” радиосига берган интервюсида айтган эди. Киев Курск вилоятига юборилган Шимолий Кореянинг 15 минг нафаргача ҳарбий хизматчиси бир неча ойда ўзгаришини кутмоқда, дея тушунтирди дипломат. Жанубий Корея расмийлари бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.