Қўшма Штатлар Украинага яна 425 миллион долларлик янги ёрдам пакетини ажратади
Қўшма Штатлар Украинага ҳарбий ёрдамнинг навбатдаги транши ажратмоқда. Пентагон Украинага 425 миллион доллар миқдорида қўшимча ёрдам берилишини эълон қилди. Бу ҳақда «Deutsche Welle» Пентагон ҳисоботига таяниб хабар бермоқда.
“Бу Украинага жуда зарур бўлган қурол-яроғларни олиш имконини беради. Хусусан, гап ҳаво ҳужумидан мудофаа ракеталари, тўпли артиллерия ва МЛРС учун ўқ-дорилар, зирҳли техника ва танкга қарши қуроллар ҳақида бормоқда”, — дейилади Пентагон баёнотида.
Бу АҚШ Мудофаа вазирлиги арсеналларидан Украинага 2021 йил августидан бери 69-транши бўлди, дея таъкидлади Пентагон. Қайд этилишича, гап янги харидлар ҳақида эмас, балки АҚШ арсеналларида сақланаётган қуролларни топшириш ҳақида кетмоқда.
Энг сўнгги ёрдам пакетига, жумладан, НАСАМС ва Стингер зенит-ракета тизимлари учун ракеталар, ҲИМАРС учун ўқ-дорилар, АТ-4 танкга қарши граната отиш мосламалари, Жавелин танкга қарши ракета тизимлари (АТГМ) ва ТОWга қарши ракеталар киради. Қўшма Штатлар, шунингдек, дронларга қарши кураш учун Кйив Стрйкер зирҳли машиналари, 155 ва 105 мм снарядлар, ҳаводан ерга ўқ-дорилар ва қуролларни юборади.
Шарҳлар