Шольц яқин орада Путин билан музокаралар ўтказишга тайёр, аммо бир ўзи эмас

шольц германия украина помощь
Фото: Википедия

Германия канцлери Олаф Шольц Украинадаги вазиятни тартибга солиш бўйича Россия президенти Владимир Путин билан музокараларни тиклашга тайёрлигини билдирди.

Аммо у бундай музокараларни бир ўзи эмас, балки Украина ва бошқа халқаро шериклар иштирокида олиб бориш кераклигини таъкидлади.

Шольц бунинг учун бир қатор тарафлар билан алоқалар ўрнатиш ва Киев билан шартлар муҳокама қилиш зарурлигини маълум қилди.

Мумкин бўлган музокаралар муддати ҳақидаги саволга Шольц «яқин келажакда» бўлиши мумкин, деб жавоб берди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.