Шольц ноябрь ойида Путин билан телефон орқали мулоқот қилмоқчи

Фото: Война - ХВИЛЯ

Канцлер Олаф Шольц деярли икки йил ичида биринчи марта Россия президенти Владимир Путин билан бевосита алоқага чиқмоқчи, дея хабар беради Die Zeit газетаси Германия ҳукуматидаги манбаларга таяниб. Телефон суҳбати ноябрь ойида Бразилияда бўлиб ўтадиган G20 йиғилиши олдидан ўтказилиши режалаштирилган. Бироқ, қўнғироқ ҳали расман сўралмаган.

Агар суҳбат бўлиб ўтса, Шольц Украинани қўллаб-қувватловчи давлатлар орасида Путин билан тўғридан-тўғри алоқани тиклаган биринчи етакчига айланади. Улар ўртасидаги сўнгги телефон суҳбати 2022 йил декабрида бўлиб ўтганди. АҚШ президенти Жо Байден, Франция президенти Эммануэль Макрон ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Борис Жонсон ҳам Путин билан охирги марта 2022 йилда тўғридан-тўғри гаплашган.

Ўтган ҳафта Путин ядро қуролидан фойдаланиш мезонларини кенгайтиришини айтган эди. Шунингдек, Россия ҳарбий харажатларни янада ошириш истаги борлигини эълон қилди: 2025 йил учун бюджет тахминан 130 миллиард еврони ташкил этиши режалаштирилган, яъни 2024 йилга нисбатан қарийб 30 фоизга кўп.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.