Шольц ва Трамп Европада тинчлик учун ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирди

фото: tvzvezda.ru

Германия канцлери Олаф Шольц ва АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот чоғида Европада тинчликни таъминлаш йўлида ҳамкорлик қилишга келишиб олди, дея хабар бермоқда Ғарб ОАВлари Германия ҳукумати матбуот котиби Штеффен Ҳебестрейтга таяниб.

Ҳебестреитнинг сўзларига кўра, сиёсатчилар «Европага тинчликни қайтариш учун биргаликда ишлашга» келишиб олишган.

Шунингдек, Германия-Америка муносабатлари ва мавжуд геосиёсий муаммолар юзасидан фикр алмашилгани хабар қилинган.

Шольц, Ҳебестреитнинг сўзларига кўра, шунингдек, «Германия ҳукумати икки ҳукумат ўртасидаги кўп йиллик муваффақиятли ҳамкорликни давом эттириш мажбуриятини таъкидлади».

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.