Шольцнинг маслаҳатчиси Германиянинг янги молия вазири бўлади
Германиянинг янги молия вазири федерал канцлер Олаф Шольцнинг иқтисодиёт ва молия масалалари бўйича маслаҳатчиси Йорг Кукис бўлади. Бу ақда 7 ноябрь куни Германия ҳукумати расмий вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.
Ҳозирда социал-демократ Йорг Кукис федерал канцлер идорасининг давлат котиби лавозимида ишлаб, ва Олаф Шольц учун энг муҳим маслаҳатчилардан биридир. Жумладан, Кукис «катта еттилик» ва «катта йигирмалик» саммитларидаги якуний ҳужжатлар шаклланишида иштирок этиб келган.
Олдин эса Шольц молия вазири сифатидаги лавозимидан эркин демократ Кристиан Линднерни бўшатган, бу федерал бюджетдаги «тешикларни ёпиш» юзасидаги можаро фонида содир бўлган эди.
Улашиш:
Шарҳлар