Shot: Ҳарбий блогер Егор Гузенко (Ўн учинчи) икки ойга қамоққа олинди

Фото: Shot

«Ҳарбий мухбир» ва «Ўн учинчи» телеграм-канали муаллифи сифатида танилган Егор Гузенко икки ойга қамоққа олинди, деб хабар беради SHOT.

Телеграм-канал маълумотига кўра, Егор Гузенкога РФ ЖК 318-моддаси бўйича айб қўйилган (Ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш). Унга беш йилгача қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда.

У сўроқ пайтида терговчиларнинг саволларига жавоб беришдан бош тортган. Энди у 5 декабргача тергов ҳибсхонасида сақланади. Илгари унга қарши яна икки жиноий иш қўзғатилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.