Путин Шойгуни Россия Хавфсизлик кенгаши котиби этиб тайинлади
Владимир Путин ўз фармони билан Николай Патрушевни “бошқа ишга ўтиши муносабати билан” Россия Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимидан озод этди, деб ёзади Meduza.
Унинг ўрнига ушбу лавозимга Россия мудофаа вазири бўлиб ишлаган Сергей Шойгу тайинланди. Шойгу Мудофаа вазирлигига 2012 йил 6 ноябрдан 2024 йил 12 майга қадар раҳбарлик қилган.
Путин Андрей Белоусовни янги мудофаа вазири этиб тайинлашни таклиф қилди.
Николай Патрушев Хавфсизлик кенгаши котиби лавозимида 2008 йил майидан бошлаб ишлаб келган. Унгача эса 1999 йилдан Федерал хавфсизлик хизматини бошқарган.
Патрушев энди қайси лавозимга тайинланишини Кремль “келаси бир неча кун ичида” маълум қилишга ваъда берди.
Улашиш:
Шарҳлар