Штаб раҳбари Ҳаррис тезкор натижаларни кутмаяпди
Камала Ҳарриснинг сайлов кампанияси менежери Жен ЎМаллей Диллон ходимларга мактуб йўллаб, вазият тезда ҳал қилинишини кутмаслигини, лекин оптимистик эканлигини таъкидлади, деб хабар беради CNN. У жамоага бироз танаффус қилиб, янгиланишни таклиф қилган.
«Биз кураш кескин бўлишини кутгандик», деб ёзди у. «Биз Қуёш камари штатларидан маълумотларни олишни давом эттирмоқдамиз, лекин биз ҳар доим 270 овозга эришиш йўлимиз «Мовий девор» деб аталадиган штатлардан ўтишини билардик.»
«Мовий девор» деганда у Мичиган, Висконсин ва Пенсилванияни назарда тутган. Айни пайтда Неw Ёрк Times прогнози Трампга Пенсилванияда ғалаба қозониш учун 75% имконият беради, аммо Мичиган ва Висконсин учун хулоса чиқаришга ҳали эрта.
Шарҳлар