СХТТИ: Хитой ўзининг ядровий арсеналини бошқа мамлакатларга қараганда тезроқ кенгайтирмоқда 

Фото: Фото: Pan Yulong / Global Look Press

Стокголм Халқаро Тинчлик Тадқиқот Институти (СХТТИ) ҳисоботида айтилишича, ўтган йил давомида барча тўққизта ядровий қуролга эга давлат – AҚШ, Россия, Буюк Британия, Франсия, Хитой, Ҳиндистон, Покистон, Шимолий Корея ва Исроил модернизация қилишда давом этган. Қайд етилишича, уларнинг бир нечтаси янги ядро қуроли ёки ядро зарядини олиб юришга қодир тизимларни жойлаштирган.

Хитой еса ядровий кучларини сезиларли даражада 2023 йил январидаги 410 та каллакдан 2024-йил январигача 500 та каллакгача оширган. Таҳлилчилар Хитой арсенали ўсишда давом этишини тахмин қилмоқда.

Ҳисобот шуни кўрсатадики, 2024 йил бошида мамлакатлар жами 12 121 та ядро каллакларига ега бўлиб, улардан 9 585 таси захирада бўлиб, потенциал фойдаланишга яроқли эди.

СХТТИ таъкидлашича, ядровий қуролларни назорат қилиш дипломатияси 2023 йилда “бундан ҳам жиддий муваффақияцизликка учраган”. Хусусан, Россия Стратегик қуроллар бўйича шартномадаги иштирокини тўхтатаётганини эълон қилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.