Швеция полицияси “Евровидение”га қилинаётган таҳдидлар ҳақида билдирди
Швеция полицияси Мальмёдаги “Евровидение” қўшиқ танловига эҳтимолий таҳдидлар рўйхати кўрсатилган ҳисоботни тузди. Танловнинг ярим финал чиқишлари 7 ва 9 май кунлари, финал баҳслари 11 май куни бўлиб ўтади. Ҳисоботнинг катта қисми махфийлаштирилган.
Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, таҳдидлар орасида киберҳужумлар, DoS-ҳужумлар, фуқаролик итоатсизлиги ва телеэфирни ушлаш кўрсатиб ўтилган.
Танлов хавфсизлигини таъминлашга тайёргарлик Швеция полициясига кўра, исломий террорчилик ташкилотлари учун «устивор нишон» эканлиги ҳисобга олинмоқда.
Тахминан 360 минг киши истиқомат қиладиган Мальмёдаги “Евровидение” танловига турли мамлакатлардан 100 мингга яқин меҳмон келиши кутилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар