Швейцария президенти: Путин ХЖС қарорига қарамай, навбатдаги Тинчлик саммитида қатнашиши мумкин
Россия президенти Владимир Путин Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олишга ордер берганига қарамай, Швейцарияда бўлиши мумкин бўлган навбатдаги Тинчлик саммитида қатнаша олади, деди Швейцария президенти Виола Амҳерд матбуот анжуманида.
Виола Амҳерд Россиянинг бўлажак муҳокама ва музокараларда иштирок этиши зарурлигини тан олди, шу билан бирга Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низомига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
Президентнинг сўзларини Швейцария ташқи ишлар вазири Игназио Кассис тасдиқлади.
“Буни ташкил қилиш мумкин, бу бизнинг қонунларимиз асосида мумкин. Албатта, биз буни ХЖС (Халқаро жиноий суд) билан биргаликда қилишимиз керак. Аммо мезбон давлат бу масалада истисно қилиши мумкин”, — дея Кассис сўзларини келтирган Реутерс.
Саммит иштирокчиларининг аксарияти томонидан қабул қилинган якуний коммюнике аввалроқ эълон қилинган эди. Бундан ташқари, Зеленский иккинчи саммит натижасида урушнинг тугашига ваъда берган.
Шарҳлар