Швейцария ТИВ Украина бўйича махфий тинчлик режалари ҳақида маълум қилди
Швейцария ташқи ишлар вазири Иньяцио Кассис Украинадаги можарони ҳал қилиш бўйича ўнта режани эълон қилди, улардан баъзилари ҳанузгача махфий. Бу ҳақда у Нью-Йоркда журналистлар билан учрашувда гапирди.
“Жами ўнга яқин тинчлик режаси мавжуд. Биз, албатта, [Украина президенти Владимир] Зеленскийнинг 10 банддан иборат тинчлик режаси ҳақида гапиряпмиз, лекин аслида омма учун очиқ бўлган олти-еттита режа бор, бошқалари эса ҳозирча махфий”, — деди у (“РИА Новости”дан олинган иқтибос).
Швейцария яқин ойларда Украина бўйича тинчлик конференциясини ташкил этиш ниятида, унинг мақсади бу ғояларнинг барчасини тақдим этиш, уларни таҳлил қилиш, босқичма-босқич тинчликка эришиш учун умумий томонларни топиш имконини беришдир, дея қўшимча қилади вазир.
Шарҳлар