Швейцария банклари Россия фуқароларининг ҳисобларини ёпа бошлади
Швейцария банклари Россия фуқароларининг ҳисобларини ёпишни бошлади. «Ведомости» нашрининг ёзишича, бу руслар иккинчи фуқароликка эга бўлишидан ёки яшаш учун рухсатномага эга бўлишидан қатъи назар амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари, ҳолатлардан бирида Швейцария фуқаросининг ҳисобини ёпишга кўп йиллар аввал Россиядаги қайнонасига бир неча юз евро ўтказилгани сабаб бўлган.
Банклар Россия фуқаролигидан воз кечишни тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилади. Мутахассислар вазиятни кредит ташкилотларининг мижозларнинг қўшимча текширувларига пул сарфлашни истамаслиги билан изоҳламоқда.
Улашиш:
Шарҳлар