Швейцарияда бўлиб ўтадиган тинчлик саммитида Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиш масаласи муҳокама қилинмайди – NHK
Швейцарияда бўлиб ўтадиган тинчлик саммитида Россия билан алоқаларни давом эттираётган давлатлар иштироки туфайли Россия қўшинларини Украинадан олиб чиқиб кетиш масаласи муҳокама қилинмайди, деб ёзади NHK.
Бу ҳақда Япониянинг NHKтелеканали дипломатик манбаларга таяниб ёзмоқда . Улар Россия қўшинларини олиб чиқиш тўғрисидаги банднинг чиқариб ташланишига қайси давлатлар сабаб бўлганига аниқлик киритилмаган.
NHKтомонидан кўрилган баёнот лойиҳасида Украина “тинчлик формуласи”да таклиф қилинган ўн банддан учтаси келтирилган: атом электр станциялари хавфсизлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, барча ҳарбий асирларни озод қилиш ва Россияга депортация қилинган украиналик болаларни қайтариш.
Шу билан бирга, лойиҳада Украинанинг ҳудудий яхлитлигини тиклаш банди йўқ, дея қайд этади NHK.
Баёнот лойиҳасида, шунингдек, тинчликка эришишда барча томонлар иштирок этиши кераклиги айтилади ва Россиянинг мунозараларда иштирок этиши муҳимлиги таъкидланади, деб ёзади NHK, аниқ бир ибора келтирмаган ҳолда.
Украина президенти Владимир Зеленский 25 май куни Марказий Осиё журналистларига берган интервюсида Украина тинчлик саммитига “тинчлик формуласи”нинг фақат учта бандини тақдим этиш ниятида эканлигини, бунда Россия қўшинларини олиб чиқиб кетиш назарда тутилмаганини айтганди. Унинг фикрича, бу уч нуқта барча давлатларни бирлаштиради.
Шарҳлар