Си Цзиньпин давлат ташрифи билан Францияга келди
Хитой раҳбари Си Цзинпин якшанба куни давлат ташрифи билан Парижга келди, дея хабар қилади Хитой марказий телевидениеси.
Ташриф кун тартибидан мамлакат президенти Эмманюэль Макрон ва Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Ляйен билан учрашувлар ўрин олган.
Хабар қилинишича, бу Си Цзинпиннинг сўнгги беш йил ичида Францияга биринчи ташрифи бўлиб, учрашув Франция раҳбарига яқин кишилар томонидан таъкидланганидек, “икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 60 йиллигига бағишланган”.
Аввалроқ France Press нашри Елисей саройига таяниб, Си Цзинпин Францияда 6 ва 7 май кунлари қолиши ва бошқа масалалар қатори Эмманюэль Макрон билан Украинадаги можарони муҳокама қилиши ҳақида хабар берган эди. Кейин Си Цзинпин ва унинг француз ҳамкасби Франциянинг жануби-ғарбий қисмидаги Юқори Пиреней департаментига «шахсийроқ учрашув» учун боради.
Шарҳлар