Си Цзинпин Хитой Россияга қурол бермасликни ваъда қилди – Зеленский
Украина президенти Владимир Зеленский Си Цзинпин Россия Федерациясига қурол етказиб бермасликка ваъда берганини айтди.
“Мен Хитой раҳбари билан телефон орқали мулоқот қилдим. Ўшанда у Россияга қурол бермайман деганди. Агар у ҳурматга сазовор одам бўлса, буни қилмайди, чунки у менга ўз сўзини берди «, – деди Зеленский.
“РБК-Украина”нинг аниқлик киритишича, сўз Зеленскийнинг Си Цзинпин билан 2023 йил апрелида бўлиб ўтган суҳбати ҳақида кетмоқда.
Май ойи охирида Британия мудофаа вазири Грант Шаппс Лондонда Россия ва Хитой ўртасида Украинада қўлланилган қурол-яроғлар соҳасида ҳамкорликка оид далиллар борлигини айтди. Шаппснинг баёнотини шарҳлар экан, АҚШ миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливан Вашингтон Хитойдан Россияга 2022 ёки 2023-йилда ҳам қурол етказиб берилишини қайд этмаганини айтди.
Шарҳлар