Си Цзиньпин Қозоғистон ва Тожикистонга ташриф буюради
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин 2—6 июль кунлари Қозоғистон ва Тожикистонга давлат ташрифи билан боради. Бу ҳақда ХХР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Хуа Чуньин маълум қилди.
“ХХР раиси Си Цзиньпин Остонада бўлиб ўтадиган ШҲТ давлат раҳбарлари кенгашининг 24-мажлисида иштирок этади, шунингдек, Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев ва Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг таклифи билан ушбу икки мамлакатга давлат ташрифи билан боради”, — дейилади Хитой ТИВ хабарида.
Улашиш:
Шарҳлар