Сибир батальони Белгород областидаги қишлоқни эгаллаганини маълум қилди

батальон
Фото: news zerkalo

Сибир батальони ўзининг Телеграм-каналида Горьковский қишлоғи маъмуриятини эгаллаганини билдирди. У Белгород областининг Грайворон районида жойлашган.

Россия озодлик кучлари бўлинмалари Ичкерия Чечен Республикаси кўнгиллилари билан биргаликда РФ ҳудудидаги Горьковское аҳоли пунктига кириб борди ва маҳаллий маъмурият биносини эгаллади, – деб айтилади Сибир батальонининг хабарида. Бўлинманинг Телеграм-каналида, шунингдек, Горьковское қишлоқ маъмуриятининг лавҳаси билан жангчиларнинг суратлари ҳам пайдо бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.