Сиднейдаги савдо марказига қилинган ҳужум оқибатида беш киши вафот этди
Сидней чеккасида жойлашган савдо марказидаги одамларга пичоқ билан қилинган ҳужум оқибатида камида беш киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда маҳаллий телевидение орқали Янги Жанубий Уэльс штати полицияси вакили маълум қилди.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, ҳужум уюштирган шахс ёлғиз ҳаракат қилган, унинг мақсади номаълум. Жиноятчи дарҳол қўлга олинган.
Тез ёрдам хизмати эса аввалроқ ҳужум қилганлар икки киши бўлганини, улардан иккинчиси қочиб кетганини, полиция уни қидираётганини маълум қилган.
Улашиш:
Шарҳлар