Сингапур Бош вазири энг кўп маош оладиган давлат раҳбарлари рейтингида етакчилик қилмоқда
Forbes журнали энг юқори маош оладиган давлат раҳбарлари рейтингини эълон қилди. Унда биринчи ўринни йиллик даромади тахминан 1,69 миллион доллар бўлган Сингапур Бош вазири Лоуренс Вонг эгаллади.
Етакчилар учлигига шунингдек, Швейцария президенти Виола Амхерд (569,5 минг доллар) ва Австралия Бош вазири Энтони Албаниз (412,5 минг доллар) кирди. АҚШ президенти Жо Байден йиллик маоши 400 минг доллар билан тўртинчи ўринни, Австрия канцлери Карл Нехаммер эса 316,7 минг доллар билан бешинчи ўринни эгаллади.
Россия президенти Владимир Путин йиллик маоши 113,6 минг доллар билан 28-ўринда жойлашган. Рейтингдаги энг кам маош оладиган раҳбар Эфиопия Бош вазири Абий Аҳмед Али бўлиб, унинг йиллик маоши атиги 1,7 минг долларни ташкил этади.
Forbes рўйхатида Ўзбекистон, Қозоғистон ва бошқа МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳақида маълумотлар келтирилмаган.
Шарҳлар