Сирский: Франция Украинага ҳарбий инструкторларни юборади
Украина Қуролли кучлари бош қўмондони сўзларига кўра, у француз ҳарбий инструкторларининг Украина ўқув марказларида бўлишига рухсат берувчи ҳужжатларни имзолаган.
Александр Сирский Украина мудофаа вазири Рустем Умеров билан биргаликда Франция мудофаа вазири Себастьян Лекорню билан онлайн музокаралар олиб боргани ҳақида хабар берди.
“Мен Франциянинг Украина ҳарбийларини тайёрлаш учун Украинага инструкторлар юбориш ташаббусини олқишлайман”, — деб ёзади Александр Сирский ўз телеграммасида.
Февраль ойи охирида Франция президенти Эмманюэль Макрон Украинага ҳарбий хизматчиларни юбориш имкониятини тан олган биринчи Ғарб етакчиси бўлди. Кейинчалик у бу имкониятни инкор этиб бўлмаслигини бир неча бор такрорлади.
Шарҳлар