Словакия бош вазири Роберт Фицо номига ичига ўқ солинган конверт юборилган
Словакия ҳукумат девони мамлакат бош вазири Роберт Фицо номига ўқ солинган конвертни олди. Бу ҳақда 25 сентябрь куни Plus 7 dní портали хабар берди.
Материалда қайд этилишича, Фицо учун мўлжалланган почтани текшириш чоғида конвертлардан бири офис ходимларининг эътиборини тортган. Рентген текшируви унинг ичида патрон борлигини кўрсатди. Хат жўнатувчиси номаълум.
Братиславадаги минтақавий полиция матбуот котиби Михал Зейфф воқеани тасдиқлади ва полиция аллақачон ишни текшираётганини айтди.
Улашиш:
Шарҳлар