Словакия бош вазири Трамп Украинага ёрдамни қисқартириши мумкинлигини тахмин қилди

Фото: РИА

Словакия бош вазири Роберт Фицо Дональд Трамп АҚШ президенти этиб сайланган тақдирда, Украинага ёрдамни тўхтатиши ёки сезиларли даражада камайтириши мумкин, деган фикрни билдирди.

Фицонинг сўзларига кўра, Трамп бу масалада натижаларга интилиши ва фаол бўлиши мумкин, жумладан, Украинага ёрдамни камайтириши эҳтимоли бор.

Фицонинг қўшимча қилишича, халқаро ҳамжамият АҚШнинг янги президенти Украина масаласи бўйича илк қадамларини қизиқиш билан кутмоқда. У, шунингдек, Москва мулоқотга тайёр эканлигини таъкидлаб, Украина ҳудудига ракеталарни жойлаштириш можаронинг хавфли кучайишига олиб келишини таъкидлади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.