Суиқасд қурбони бўлган Словакия Бош вазири даволанишни уйда давом эттиради

словакия
Фото: DW (архив)

Словакия бош вазири Роберт Фико май ойининг ўрталарида бўлган суиқасддан сўнг Банска-Бистрицадаги касалхонасига олиб келинган эди ваҳозирда кейинги тикланиш учун Братиславадаги уйига олиб кетилди, деб ёзмоқда DW.

Банска-Бйстриcа касалхонаси бош шифокори Мариам Лапуникованинг айтишича, Фиконинг бошқа тиббий муассасага эмас, балки уйига кўчирилиши унинг талаби билан амалга оширилган. Ҳукумат раҳбари соғлиғи имкон берса, шифохонадан чиқиб, уйда даволанишни давом эттирмоқчи бўлди. Лапуникованинг айтишича, тикланиш жараёни яхши кетмоқда.

Словакия бош вазирига ҳужум 15 май куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Гандлова шаҳрида содир этилган. ОАВ гувоҳларга таяниб хабар беришича, Роберт Фико маҳаллий аҳолига яқинлашган пайтида унга ўқ узилган.

Сиёсатчи қорни, қўли ва оёғидан яраланган, дея таъкидлади «Standard». Вазирлар маҳкамаси раҳбари вертолётда Банска-Бистрица шаҳрига олиб кетилган ва кейинги кунларда Фико бир нечта операцияларни ўтказган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.