Словения ҳукумати Фаластин давлатини тан олди

Фото: Getty Images

Словения ҳукумати бир неча кун аввал расман тан олган Ирландия, Испания ва Норвегияга қўшилган ҳолда Фаластин давлатини тан олишга қарор қилди.

Ҳукумат биноси ёнида Фаластин байроғи кўтарилди.

Словения вазирлар маҳкамасининг раҳбари Роберт Голоб парламентни ҳукуматни қўллаб-қувватлашга чақирди. Депутатлар бу масалани кейинги ҳафтадаёқ муҳокама қилишлари мумкин. Голобнинг ҳукмрон либерал коалицияси кўпчилик овозга эга бўлиб, овоз бериш шунчаки расмиятчилик бўлиши мумкин.

Любляна май ойи бошида Фаластинни тан олиш жараёнини бошлаганди; кейин мамлакат расмийлари Ғазо секторидаги «вазият яхшиланмагунича» қарор қабул қилишни кутишларини айтди. Яқинда [Исроилнинг Рафаҳга берган зарбаларидан] сўнг, Словения процедурани тезлаштиришга қарор қилди.

Фаластин ҳозирда БМТга аъзо 140 дан ортиқ мамлакат (193 та мамлакатдан) томонидан давлат сифатида тан олинган.

Исроилда янги «тан олиш тўлқини» кескин қораланмоқда, улар бундай ҳаракатлар «терроризмни рағбатлантириш» деб номланишини айтади. Яҳудий давлатининг элчилари Фаластинни тан олишга қарор қилган бир қанча давлатлардан чақириб олинган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.