Ўсмир боланинг қотиллигидан кейин Қозоғистоннинг Талгар шаҳрига Миллий гвардия олиб кирилди

Кадр из видео

Қозоғистон Миллий гвардияси 16 ёшли ўсмирнинг ўлдирилиши ва ота-онасининг уйида содир бўлган ёнғиндан сўнг Олмаота вилоятидаги Талгар шаҳри кўчаларида патруль хизматини ўтказди. Бу ҳақда “Казинформ” агентлиги хабар беради.

“Ўтказилаётган тадбирлар хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлашга қаратилган бўлиб, фуқаролардан олиб борилаётган тадбирларга тушуниш билан муносабатда бўлишни сўраймиз”, — дейилади Миллий гвардия матбуот хизмати хабарида.

Қайд этиб ўтамиз, 4 октябрга ўтар кечаси Талгарда катта ёшли эркаклар 16 ёшли ўсмирни бир банка пиво туфайли ўлдирган. Харидорлар ўсмирнинг отасига тегишли озиқ-овқат дўконига кириб, маҳсулот олган, бироқ пулини тўламаган. Натижада дўкон эгаси ва эркаклар ўртасида оғзаки жанжал келиб чиққан. Ўсмир отасини ҳимоя қилган. Дўкондан чиққан эркаклар ёрдамга дўстларини чақирган. Марҳумнинг отасининг сўзларига кўра, 13 нафар эркак қурол ва пичоқлар билан қуролланиб келган. Муштлашув чоғида ўсмир қаттиқ яраланган.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.