Смоленскда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги биносига террорчилик ҳужуми уюштиришга уринишнинг олди олинди.
Смоленскда Россия Ички ишлар вазирлиги област бошқармаси биносига террорчилик ҳужуми уюштиришга уринишнинг олди олинди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Смоленск области бўйича матбуот хизмати хабар беради.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари Ички ишлар вазирлиги биносига қўлбола портловчи мосламани олиб киришга уринган шахсни қўлга олди. У мосламани ҳужжатлар солинган жилдга яширган. Ҳибсга олиш вақтида қурилма портлаб кетган. Натижада эркакнинг ўзи яраланган.
Қўлга олинган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Улашиш:
Шарҳлар