Сочида Путиннинг “Бочаров ручей” қароргоҳининг бош биноси бузилди

Фото: проект

Сочида Путиннинг “Бочаров Ручей” қароргоҳининг асосий биноси бузиб ташланди. Бу ҳақда сунъий йўлдошдан олинган суратларни ўрганган “Проект” хабар беради.

Нашр маълумотларига кўра, объектни демонтаж қилиш февраль ойида бошланган ва бузиб ташлаш март ойида якунланган. Энди қароргоҳ ҳудудида қурилиш техникаси ишлаётган котлован бор. Бинонинг бузилиши сабаблари ҳақида маълумот берилмаган.

Бузиш ишлари бошланганидан кейин Путин қароргоҳнинг асосий биноси ёнида жойлашган мажмуада расмий меҳмонларни қабул қила бошлади. У 2014 йилда қурилган ва «Бочаров Ручей-2» деб номланган: унда матбуот маркази ва мажлислар зали жойлашган.

Шу билан бирга, Путин Сочига боришни тўхтатган. “Проект”га кўра, у илгари баҳор ва кузнинг катта қисмини шаҳарда ўтказган бўлса-да, ҳозир етти ойдан бери у ерда пайдо бўлмаган. “Проект” манбасининг айтишича, Путин Украинанинг дрон ҳужумлари туфайли ҳаётидан қўрқишни бошлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.