Қозондан учиб келаётган самолёт Сочига қўниш чоғида қулаб тушишига оз қолган
Сочида “Победа” авиакомпаниясининг Boeing 738 самолёти жала туфайли иккинчи доирага кираётиб, қулаб тушишига сал қолган. Ҳодиса 23 декабрь куни юз берган, аммо ҳолат юзасидан суриштирув натижалари 3 март куни эълон қилинди.
Самолёт бортида 168 нафар йўловчи бўлган. У Қозондан учиб келган. Сочига учиб киришда шиддатли шамолли жала ўчоғига тушиб қолган, самолёт қаттиқ силкина бошлаган, натижада учувчилар бироз вақтга лайнер устидан назоратни йўқотган.
Аниқлик киритилишича, экипаж аввалдан об-ҳаво ҳақида маълумотга эга бўлган, самолётнинг имконият чегарасидан чиқувчи шамол шиддати ҳақида ҳам билган.
Улашиш:
Шарҳлар