Солиқ идоралари блогер Гусейн Гасановга 153 миллион рубль тўлаш мажбуриятини юклади
Россиялик блогер Гусейн Гасановнинг 153 миллион рубл миқдоридаги солиқ қарзи борлиги аниқланди. Бу ҳақда Baza Телеграм канали хабар бермоқда.
Қайд этилишича, 1 май, чоршанба куни Федерал солиқ хизмати блогерга 153 миллион рубл қарзини тўлашни буюрган. Эртаси куни Гасанов улуши бўлган “Банда Фудс” ширкатининг ҳисоб рақамлари тўсиб қўйилди.
Маълумки, ташкилот ресторанлар ва озиқ-овқат етказиб бериш билан шуғулланади. Блоклаш сабаби сифатида солиқ декларациясини тақдим этмаслик кўрсатилган.
Улашиш:
Шарҳлар