Соломон оролларига Хитойпараст бош вазир тайинланди
Соломон ороллари парламенти Джеремию Манелени бош вазир этиб сайлади. У ўзидан олдинги президент Манаше Согаваренинг хитойпараст курсини давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Мухолифат номзоди Метю Уейлга 18 депутат, Манелега 31 депутат овоз берган.
Соломон ороллари Тинч океанида стратегик мавқега эга (бу ерда Иккинчи Жаҳон уруши Тинч океани театридаги асосий денгиз жангларидан бири – 1942 йилда Гуадалканал жанги бўлиб ўтган).
Манеле Ғарбнинг танқидчиси сифатида танилган Согавара даврида ташқи ишлар вазири бўлиб ишлаган. Бу даврда Соломон ороллари Тайван мустақиллигини тан олишдан бош тортди ва Пекин билан дипломатик алоқалар ўрнатди, шунингдек, орол давлати полициясини хитойлик иш услубларига ўргатиш бўйича ХХР билан махфий битим тузди.
Мухолифат, агар ҳокимиятга келса, бу келишувни бузишга ёки ҳеч бўлмаганда оммага эълон қилишга ваъда берди.
Джеремию Манеле Хитой билан яқинлашишда давом этишига ишора қилди, бироқ у ўзидан олдингига қараганда камроқ қарама-қаршилик услуби билан танилган ва кузатувчиларга кўра, Ғарб давлатлари, айниқса Австралия билан муносабатларни кескинлаштирмасликка ҳаракат қилади.
Шарҳлар