Путинга берилган овозларнинг қарийб ярми сохталаштирилган — ОАВ

Путин высказался СВО война
Источник: terrnews.com

Владимир Путин Россия президенти сайловида камида 31,6 миллионта овозни сохталаштириш йўли билан қўлга киритган. “Новая газета Европа” математик Сергей Шпилькин усулини қўллаш орқали шундай хулосага келди.

Ушбу усул бюллетенларни қўшиб қўйиш ва якуний баённомаларни қайта ёзиш орқали ғолиб номзодга нечта овоз қўшилганини кўрсатиб беради. Бунинг учун муайян бир участкада овозларнинг турли номзодларга тақсимланиши бу ерга келиб овоз берган жами сайловчилар сони билан таққосланади.

Нашр ҳисоб-китобларига кўра, Россияда жорий президент сайловларида овозларни қалбакилаштириш кўлами рекорд даражада бўлган. Айни вақтда нашр овоз беришга келган сайловчилар сони бўйича расмий маълумотларга таянди, уларнинг ишончлилигини текшириш имкони йўқ.

Сайловда электрон тарзда овоз беришни ҳисобга олмаганда, расмий маълумотларга кўра, 74,5 миллион киши қатнашган. Марказий сайлов комиссияси даъво қилишича, уларнинг 64,7 миллиони Путинга овоз берган. МСК бюллетенларнинг 100 фоизи ҳисоблаб чиқилгач, Путин 87,28 фоиз овозларни қўлга киритганини маълум қилганди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.