SpaceX компанияси Ўзбекистонга космий дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беришга тайёр

Фото: UzKosmos

SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беришга тайёрлигини билдирди, деб хабар берди “Ўзбеккосмос” агентлиги.

Агентлик вакиллари Миланда бўлиб ўтган 75-Халқаро астронавтика конгрессида иштирок этиб, Япониянинг Ispace агентлиги билан ҳам ҳамкорлик меморандумини имзолади.

Бундан ташқари, Британиянинг Surrey Satellite Technology компанияси ва SpaceX  Ўзбекистонга космик дастур яратиш бўйича эксперт маслаҳатларини беришга тайёр.

Шунингдек, Япониянинг Кюсю институти билан аэрокосмик муҳандислик соҳасида мутахассислар тайёрлаш бўйича ўқув дастури ҳам келишиб олинди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.