СССР собиқ бош вазири Николай Рижков вафот этди
СССР ҳукумати собиқ раҳбари Николай Рижков 94 ёшида вафот этди, деб ёзади Meduza Россия Федерация кенгаши спикери Валентина Матвиенкога таяниб.
Николай Рижков 1974—1989 йилларда СССР Олий кенгаши, мамлакат номинал парламенти депутати бўлган. 1985—1991 йилларда СССР Вазирлар кенгаши раиси бўлиб ишлаган. Истеъфо бериб, пенсияга чиққанидан кейин ҳам Рижков сиёсий фаолиятини давом эттирди. 1995—2003 йилларда Россия Давлат думаси депутати бўлиб ишлади, ундан кейин эса 20 йил давомида Федерация кенгашининг Белгород вилоятидан сенатори бўлди. Рижковнинг сенатор сифатидаги ваколатлари 2023 йил 25 сентябрда тугатилган.
Николай Рижков сенатор сифатида 2014 йилда Россия қўшинларининг Қримга киритилишини, шунингдек, 2022 йилда Украинанинг Донецк, Луганск, Херсон ва Запорожье вилоятларининг босиб олинишини қўллаб-қувватлаган. Евроиттифоқ, АҚШ, Украина, Буюк Британия, Канада, Швейцария, Австралия ва Янги Зеландия санкциялари остида бўлган.
Шарҳлар