Қозоғистонда қарийб 1,8 мингта мактаб Starlink орқали интернет билан таъминланди
Қозоғистон ҳукумати қарийб 1,8 мингта мактабни SpaceX компаниясининг Starlink терминаллари орқали интернетга улади, деб ёзади “ТАСС” республика ҳукуматига таяниб.
“Рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича фаол ишлар олиб борилмоқда. Бугунги кун ҳолатига Starlink сунъий йўлдош интернет 1757 та мактабга ўрнатилди, бунинг шарофати билан боғланиш тезлиги уч марта ошди. Шу билан бирга, барча дарсликларни рақамлаштириш ишлари якунланди, электрон версиялар 11 та платформада ўқувчиларга тақдим этилди”, — дейилади хабарда.
Май ойида Қозоғистон парламенти мамлакатда олис қишлоқлардаги ижтимоий объектларни интернет билан таъминлаш учун Starlink сунъий йўлдошлар алоқа технологияларидан фойдаланиш имконини берувчи қонунни қабул қилган эди. 2024 йилда 2 мингга яқин қишлоқ мактабларини сунъий йўлдош интернет билан таъминлаш режалаштирилмоқда.
Шарҳлар