Starlink Олий суд қарорига кўра Бразилияда Х ижтимоий тармоғини блокировка қилади
Starlink компанияси мамлакат Олий суди қароридан сўнг Бразилияда Х ижтимоий тармоғига киришни блокировка қилганини эълон қилди. Аввалроқ, Starlink ўз активлари музлатилганига қарамай, у ушбу талабни бажаришдан бош тортганди.
30 август куни Бразилия Олий судининг судьяси Александр де Мораес ижтимоий тармоқ эгаси Илон Маскнинг Бразилиядаги расмий вакилини тайинлашдан бош тортгани сабабли Х нинг мамлакатдаги фаолиятини тўхтатиш ҳақида қарор чиқарди. Суд қарорнинг бир қисми сифатида компанияни 3 миллион доллар жарима тўлашга мажбурлаш учун Starlink активларини ҳам музлатиб қўйди.
Starlink компанияси дастлаб 23 та ер усти станциясининг жиҳозлари мусодара қилинишига олиб келадиган тақиққа қаршилик кўрсатди, бироқ кейинчалик суд қарорини бажаришга қарор қилди.
Шарҳлар