Стармер ва Шольц Россия ҳудудида қурол қўллаш ҳақида ҳеч қандай янги қарор қабул қилинмаганини билдиришди
Берлинга ташриф буюрган Буюк Британия бош вазири Кир Стармерга матбуот анжуманида АҚШнинг эътирозлари Британия-Франциянинг Storm Shadow ракеталарини Россияда тан олинган ичкаридаги нишонларига қарши қўллашга рухсат бериш учун тўсқинлик қилиши тўғрими, деган савол берилди.
Бу ҳақда Британия матбуотида тез-тез ёзилади ва чоршанба куни Daily Telegraph газетасида шундай баёнотлар билан яна бир мақола чоп этилди. Бош вазир лавозимидаги дастлабки кунларида, июль ойи бошида Стармер Британиянинг ўзи Storm Shadow ракеталаридан бундай фойдаланишга қарши эмаслигини айтганди.
Стармер «тактик масалалар»га чуқурлашиб ўтирмаслигини, аммо унинг ҳукумати бу борада янги қарорлар қабул қилмаганини билдирди.
Канцлер Олаф Шольц ҳам худди шу саволга жавоб берар экан, Германия Украинани қўллаб-қувватлашда давом этишини, шу билан бирга янги қарорлар ҳам қабул қилинмаганини айтди.
Украина узоқ вақтдан бери Германиядан Storm Shadow ракеталаридан узоқроқ масофага учадиган Taurus қанотли ракеталарини сўраб келади, аммо Берлин уни рад этиб келмоқда.
Шарҳлар