Столтенберг: НАТО ядро кучларини Польшада жойлаштиришни режалаштирмаяпти
НАТО бош котиби Йенс Столтенберг альянс ўз ядро кучларининг конфигурациясини ўзгартириш ёки уларни Польшада жойлаштириш ниятида эмаслигини тасдиқлади. Бу ҳақда у Варшавада Британия бош вазири Риши Сунак билан бирга чиққан матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига жавобан гапирди.
“НАТО ўзининг ядро кучлари конфигурациясини ўзгартириш ёки бирон бир НАТО давлатида бирон бир кучни жойлаштиришни режалаштирмаяпти”, – деди жаноб Столтенберг Варшавада Британия Бош вазири Риши Сунак билан қўшма матбуот анжуманида журналистларнинг саволига жавоб берар экан.
Польша президенти Анжей Дуда 22 апрель куни “Факт” нашрига берган интервьюсида мамлакат ҳудудида Америка ядро қуролини жойлаштиришга тайёрлигини билдирди. У бу қадамини Польшани Россия томонидан, айниқса Калининград вилоятида кучайган ҳарбий фаолликдан ҳимоя қилиш зарурати билан изоҳлади. Бунга жавобан Россия ТИВ, агар Польша ҳудудида Америка ядровий қуроллари жойлаштирилса, НАТО билан қарама-қаршилик юзага келган тақдирда, улар Россия учун потенциал нишон сифатида кўриб чиқилишини билдирди.
Шарҳлар