Столтенберг: Путиннинг КХДРга ташрифи унинг авторитар мамлакатларга қарамлигидан далолат беради

Фото: REUTERS/Thomas Peter

НАТО бош котиби Йенс Столтенбергнинг фикрича, Владимир Путиннинг Кремль эълон қилган Шимолий Кореяга ташрифи Россиянинг авторитар давлатларга қарамлиги кучайиб бораётганидан далолат беради. Бу ҳақда у 17 июнь куни Вашингтондаги Wilson Center таҳлилий марказидаги чиқиши чоғида айтди.

Столтенбергнинг сўзларига кўра, Кремль ҳукмдорининг Шимолий Кореяга сафари “Президент Путин ва Москва ҳозир дунё бўйлаб авторитар давлатларга қанчалик қарамлигини кўрсатади”.

“Уларнинг (Россия – Таҳ.) энг яқин дўстлари ва Россиянинг ҳарбий ҳаракатлари, босқинчилик урушининг энг катта тарафдорлари Шимолий Корея, Эрон ва Хитой ҳисобланади”, – дея қўшимча қилди у.

НАТО ушбу “ёвузлик ўқи”нинг ҳамкорлиги билан боғлиқ қандай чоралар кўриши мумкинлиги ҳақидаги саволга, Столтенберг Шимолий Кореяга қарши аллақачон кўплаб санкциялар жорий қилинганини эслатди. «Муаммо шундаки, Россия ҳозир бу санкцияларни бузмоқда», – деди бош котиб.

Унинг эслатишича, Шимолий Корея аллақачон Россияга бир миллион снаряд етказиб берган ва бу қурол оқими давом этмоқда.

Кремль аввалроқ эълон қилганидек, Путин 18-19 июнь кунлари КХДРга ташриф билан боради.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.