Столтенберг Украинанинг F-16 қирувчи самолётларидан зарбалар бериш ҳуқуқига эга бўлишини билдирди

Фото: Униан

У қирувчи самолётлар етказиб бериладиган аниқ саналарни айтмади, бироқ иттифоқчилар уларни имкон қадар тезроқ Украинага бермоқчи эканини таъкидлади.

“Турли иттифоқчиларнинг бу борадаги сиёсати турлича. Аммо умуман олганла… бу халқаро ҳуқуқни қўпол равишда бузган ҳолда Россиянинг Украинага қарши қуролли тажовузидир. Халқаро қонунларга кўра эса, Украина ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга. Бу, шунингдек, қонуний ҳарбий объектларга – Украинадан ташқаридаги Россия ҳарбий объектларига зарба беришни ҳам ўз ичига олади «, – деди Столтенберг.

Бош котибнинг сўзларига кўра, агар учувчилар яхши тайёргарликдан ўтган бўлса, техник хизмат кўрсатиш экипажлари ва бошқа ёрдамчи ходимлар яхши тайёргарликдан ўтган бўлса, F-16 самолётларининг самараси анча юқори бўлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.