Столтенберг Зеленский иштирокида Украина-НАТО кенгашининг йиғилиши ўтказилиши ҳақида эълон қилди
Украина президенти Владимир Зеленский Украина-НАТО кенгаши йиғилишини чақириш истаги борлигини маълум қилди. Ушбу учрашув 19 апрель, жума куни Зеленскийнинг ўзи иштирокида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг Чехия, Дания ва Нидерландия бош вазирлари билан биргаликда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
“Биринчи навбатда президент Зеленский Украина-НАТО кенгаши йиғилишини ўтказишни сўради. Жума куни йиғилиш ўтказамиз. Бу президент Зеленский билан, сўнгра мудофаа вазирлари билан Украинани кўпроқ қўллаб-қувватлаш заруриятини муҳокама қилишга қаратилган учрашув бўлади”, — деди Столтенберг.
Улашиш:
Шарҳлар