Британия Украинага Storm Shadow ракеталари билан Россиядаги нишонларга ҳужум қилиш ҳуқуқини берди — The Guardian
The Guardian газетаси Буюк Британия ҳукуматидаги манбасига таяниб, мамлакат Украина қуролли кучларига ўзи етказиб бераётган Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудидаги нишонларга ҳужум қилиш ҳуқуқини берувчи қарор қабул қилингани ҳақида хабар бермоқда. Бироқ бу ҳақда яқин кунларда оммага эълон қилинмайди.
Айни пайтда Буюк Британия ташқи ишлар вазири Дэвид Лэмми ва АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен ишчи ташриф билан Киевда бўлиб турибди. Улар Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашув ўтказди. “Storm Shadow бўйича ижобий қарор қабул қилинмаганида, Лэмми ва Зеленский ўртасида учрашув бўлмаган бўларди”, деб ёзади нашр.
Аввалроқ The Times газетаси Британия Storm Shadow ракеталари билан Россияга зарба берилишини маъқуллаши учун АҚШ, Франция ва яна бир НАТО мамлакатининг (айнан қайси мамлакатлиги айтилмаган) розилиги талаб этилиши ҳақида ёзганди. 16 август кунги мақолада Британия АҚШга Storm Shadow бўйича сўровни бир ой аввал юборгани, аммо ҳалигача жавоб олмагани айтилганди.
Шарҳлар